Минг афсуски, нодонлар ва ғаразгўйлар тирноқнинг остидан кир ахтарадилар. Ҳозирги кунда имом домлаларга осиладиганлар жуда кўпайган. Айниқса, имом домлаларга тушадиган даромад ҳақида жуда кўп ғийбатларни қилишади. Бу гапни ўзбек тилида эшиттириш олиб борадиган чет эл радиолардан баъзилари ва бемазҳаблар шавқ ва завқ ҳамда муболаға билан турли тарафларга тарқатишга ишқибозлар. Мақоланинг муаллифи ўзи имом домла. Мақолани имомликни шарафлаш ва имомларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида ёзганлар. Аммо ғаразгўйлик ўз эгасини кўр ва кар қилиб қўяди. Имомликка ҳақ олиш борасида барча уламолар жоиз деган фатвони чиқарганларига минг йил бўлди. Муҳтарам имом домлаларимиз мазкур ғаразгўйларнинг гапларига эътибор бермасинлар. Аллоҳ таолонинг Ўзи кўриб, билиб турибди ва У Зотнинг Ўзи ҳисоб китобни ҳам қилади. Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссалом "Уламолар анбиёларнинг беросхўрларидир" деганлар. У Зот яна "Ким олимимизнинг қадрини билмаса, биздан эмас" деганлар. Ушбу аянчли муносабат ила барча дин қардошларимизни барча уламоларимизни, имом домлаларимизни эҳтиром қилишга, уларнинг дуоларини олишга уринишга чақирамиз.