Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она хақида

13:30 / 02.02.2023 | Sanjar | 1462

Ассалому алайкум! 1) Ота онам ажрашиб кетишган лекин ота онамга мехрим ёк иш буйурсалар Узимни зурлаб киламан. ва Яна анча олдин онамни зино килганларни билиб колганман хеч эсимдан чикаролмаяман мен нима килай кандай онамга мехрли була оламан Онамни яхши кура олмаяман жа булмаганда онам билан кандай муносабатда булай? 2) якинда билдим Саудия университетга укишга кетишни 4 йиллик укиш бор екан мадина шахрига лекин домлалардан сураган едим у ерда мазхаб бошка адашиб коласан деб айтишди мазхабларни биламан лекин илмим йук мен кандай йул тутай ? кетишдан максад умра зиёрати учун у ерда бемалол экан, ёшим 24 да араб кизларига уйланишга киз кидирмохчиман у ердан илтимос маслахат берин Аллоҳ рози бусин сиздан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Онангизнинг ўша ишини унутинг. Ҳудди ҳеч нарсани кўрмаган-билмагандек яхши муносабатда бўлаверинг. Сиздан бундан бошқа нарса талаб қилинмайди. Онангиз учун дуода бўлинг. Шояд тавба қилиб, Аллоҳга яқин бандаларидан бирига айланса.

2). Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмларнинг маслаҳатига амал қилинг.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«У киши:
«Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса – битта эшик очади.
Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан ўша шахс рози бўлмагунча, рози бўлмайди», деди.
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейилди.
«Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳам ота-онага яхшилик қилишнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Унда бу ишнинг охиратда берадиган самараси баён қилинмоқда.
Ота-онасига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирган мусулмонга Аллоҳ таоло жаннатнинг икки эшигини очиб қўйиши таъкидланмоқда. Онасига яхшилик қилгани учун бир эшикни ва отасига яхшилик қилгани учун яна бир эшикни очиши элатилмоқда.
Ота-онанинг иккиси бўлмай, фақат биттаси қолган бўлса ва фарзанд ўша қолганига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таолога унга жаннатдан бир эшик очар экан.
Фарзанд зинҳор ота-онанинг ғазабини чиқармаслиги керак. Чунки:
«Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан ўша шахс рози бўлмагунча, рози бўлмайди».
Демак, Аллоҳ таолонинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
Ҳаттоки ота-она фарзандга зулм қилиб турса ҳам, фарзанд уларнинг ғазабига сабаб бўладиган гап-сўз, ҳаракат ва ишларни қилмаслиги матлуб.
Ота-она зулм қилиб турибди, лекин агар фарзанд ўша зулм қилган ота-онанинг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан ғазабланар экан. Менга зулм қиляпти, деб ота-онасини норози қилса, Аллоҳ таоло ҳам ўша бандадан норози бўлар экан.
Аммо ота-онанинг розилиги ва норозилиги Аллоҳ таолонинг ҳукмидан ташқарига чиқмаслиги шарт. Яъни, Аллоҳнинг амрига мувофиқ ишларда ота-онага итоат қилинади. Аммо ота-онанинг гапи Аллоҳнинг амрига хилоф бўлса, уларга итоат қилиш вожиб бўлмайди.
Машҳур ҳанафий олимлардан Мулло Али Қори ота-онага зулм қилсалар ҳам яхшилик қилиш ҳақидаги гап борасида «Бу айни камолдир. Аммо жоизликнинг асли эътиборидан хотини билан ажраш ҳақида амр бўлса уни талоқ қилиш лозим бўлмайди. Агар ота-она қаттиқ озор топсалар ҳам», деган.
Имом Тоҳавий:
«Фарзанд мубоҳ нарсаларда буйсунади. Наҳий қилинган нарсаларда эмас», деган.
Тоҳир Фатаний:
«Агар икковлари дунёвий ишларда унга зулм қилсалар, охират ишларида эмас», деган.
Иззуддин Абдуссалом:
«Фарзандга иккисининг итоати ҳар бир амрда ва ҳар бир наҳийда вожиб бўлмалигига уламолар иттифоқ қилганлар», деган.
Имом Ғаззолий:
«Кўпчилик уламолар ота-онанинг итоати шубҳали нарсаларда вожиблигини айтганлар. Тўлиқ ҳаромда вожиб бўлмайди. Чунки шубҳани тарк қилиш вараъга киради. Ота-онанинг итоати эса мажбурийдир», деганлар.
Уламолар яна қуйидагиларни айтадилар:
«Агар ота-онанинг ҳақига баробарига риоя қилиш мумкин бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром маъносида ота устун кўйилади. Чунки, насаб ундандир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳақи устун қўйилади. Мисол учун ота-она ташқаридан кириб келгандан ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадия қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса онасига беради.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
Ота-онага яхшилик қилиш зарур эканлиги.
Ота-онага яхшилик қилган киши охиратда мукофот олиши.
Ота-онага яхшилик қилган кишига жаннат эшикларидан икки эшик очилиши.
Ота-онадан бирига яхшилик қилган кишига жаннатдан бир эшик очилиши.
Ота-онанинг ғазабини чиқарган одамдан Аллоҳ таолонинг ғазаби чиқиши.
Ота-она розилигини топган одам Аллоҳ таолонинг розилигини топиши.
Ота-она зулм қилган бўлса ҳам, фарзанд уларга бари бир яхшилик қилавериши лозимлиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat