Ассалому алайкум! 2 кундан бери халоватим йўқ. Сарпаларимни тиктириш учун яшаш жойимдан узрқроққа бордик. Онам билан бирга йўлни билмаганимиз учун тикувчидан манзилни юворишини сўрадик ювордила. Такси тўхтатиб манзилни айтдим 15 минг сўм беринг узоқ жой дидила Ман 12 минг айтгандим. 15 минг сўмга рози бўлиб ўтирдик хайдовчи кўрсатилган йўлдан бошқа кўчага қайирилди. Ман кейинги чоррахадан қайириш керак экан дисам ман биламан бу йўқ яқинроқ диди. Ва анчааа айланиб қолди йўлнинг охири бетон билан тўсилган экан қайтиб чиқиб ман айтган йўлдан келишилган манзилга олиб борди. Тушишимиздан олдин яна 5 минг қўшинг диди. Ие 15 минга келишдиде айтган пулиз шу шуни берамиз дисам рози бўмасам суриб чиқиб кетади диди. Рози бўлин диб тушгандим илойим ўлигинга буюрсин диб қарғаб кетди. Энди нима қиламан у инсон мани нохақ қарғадими?
– Ва алайкум ассалом! Хайдовчи ноҳақлик қилибди. Ўзининг айби билан ортиқча юриб, уни ҳақини мижоздан талаб қилишга ҳаққи йўқ. Сиз ўзингиз мурувват қилиб берсангиз, олса бўлар эди. Валлоҳу аълам!