Ассалому алайкум! Ишлаб чикариш корхонасида ишлаймиз. Офисда жами 5 киши. Иш вакти соат 09.00 дан 18.00 гача. Рахбар ишга хар куни эрталаб 08.20 ёки 08.30 да келади. Биз яъни офис ходимлари соат 09.00 дан кечга колмасдан яъни узоги 08.55 да етиб келамиз ишга. Хаммада хар хил шароит,кимдир узокдан келади, йулларда тирбандлик. Кимдир фарзандларини мактаб,богчага ташаб келади. Лекин хечам 09.00 дан кечга колмаймиз. Рахбаримиз хар куни бизлардан нега кеч кевоссан ишга, мандан кейинмас мандан олдин келишларинг керак дейди. Рахбар булиб ман санлардан олдин келаман. Санларни кутволаман. Хурматим йукми ва хоказо шунга ухшаш гаплар билан хар куни узиниям бизаниям асабимизни бузади. Кейин кечгача шу кайфиятда утади кунимиз. Ишдан кетишимиз хам шунака. Иш вакти тугади кетилик диб айтсак ман ишда утирсам санлар кетсанг канака булади. Хурматим йукми диган гаплар гапиради. Ишдан кетишимиз рахбар неччида кетса ундан кейин кетамиз хар доим. Рахбар ишдан 19.20 ёки 19.30 ларда кетади киш кунлари. Ёз кунлари эса унданам кеч кетади уйига. Бунака килишини сабаби бизаям ишга хужайиндан олдин келиб хужайиндан кейин кетардик деб узини ишлаган пайтларини эслатади рахбар. Бу зулмга кирмайдими бизларга нисбатан?
– Ва алайкум ассалом! Ишга қабул қилинаётганингизда соат нечада келиш ва кетишга келишилган бўлса шунга амал қилишингиз шарт. Бошлиқ бундан ортиғини талаб қилишга ҳақли эмас. Валлоҳу аълам!