Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муомала одоби.

00:00 / 08.11.2008 | eski savollar | 2316
Ассалому алайкум хурматли Шайх Ҳазратлари.Мусулмон киши насроний ва бошқа динга мансуб бо'лган қо'ни-қо'шнилари билан қандай муомаладабо'лмоқлиги керак? Я'ни то'й, ҳар-ҳил зиёфатлар, дафн маросимлари шунга о'хшаган муомалаларда алоқаниқандай қилмоқлик шариатимизда жоиз ҳисобланади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ишхонада сиз билан бирга ишлайдиган бир насронийнинг яқин кишиси оламдан ўтиб қолса, унга таъзия билдиришингиз мумкин.Мусулмон киши насронийларнинг дафн маросимига бориши мумкин. Аммо ибодатларида иштирок этиш мутлақо мумкин эмас.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа дин вакиллари томонидан ҳадя қилинган кийимларни кийиб юрганлари маълум ва машҳур. Бу маъно, ҳатто баъзи ўзини билмаган кишилар томонидан суъистемол қилингани ҳам маълум. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудий аёл заҳар солиб берган қўй гўштини еб заҳарланганлари ҳеч ким учун сир эмас.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистондан келган насроний меҳмонларни ўз масжидларига туширганлар ва «Улар бизнинг соҳибларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен уларни ўзим икром қилишни хуш кўраман, деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлар.Шунингдек, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажрон насоролари гуруҳини ҳам ўз масжидларига туширганлар ва у ерда ибодатларини қилишга рухсат берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat