Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товар олди-сотди тўғрисида

12:57 / 13 январь | JahonGir | 20793

Ассалому алайкум! Мен Россия давлатидан А4 форматда қоғоз (лист) олиб келиб сотаман. Қоғозлар коробкада қадоқланган ҳолатда келади. Бир коробка ичида 5та пачка бўлади ва пачка ҳам қадоқланган бўлади. Сони ва сифати қанақалиги аниқ бўлади. Молни қўли билан ушламасдан сотиш жоиз эмас деган қоидага амал қиламан. Айрим ҳолларда юк мени омборимга тушмасидан олдин келаётган қоғозни ҳаммасини оладиган харидорлар чиқмоқда ва товарни тўғри уларни омборига туширишимни сўрашмоқда. Куни кеча бир фура қоғозни ўз омборимга туширдим ва эртаси куни ҳаммасини харидорга қайта юклаб жўнатдим. Доим шундай йўл тутайми ёки омборимга туширмасдан сотиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам борми? Товар омборимизга етиб келганда кўздан кечириб, санаб, лекин туширмасдан туриб харидорга жўнатсак ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Товарни шахсан ўзингиз ёки вакилингиз (мисол учун ҳайдовчингиз) қўлига ушламай туриб уни сотиб юборишингиз жоиз эмас. Шунга қатъий амал қилинг. Бундан сиз айнан омборингизга тушуришни шарт деб тушунманг. Юқорида айтилганидек ўзингиз ёки вакилингиз сотувчидан молни қабул қилиб олиб, унга бўлган жавобгарликни ўзингизга ўтказиб олиб, сўнгра тўғри янги мижозингизни омборига олиб боришингиз мумкин. Доналаб сотиладиган молни сотишдан аввал санаш-ўлчаш шарт эмас. Ўлчаш килолаб (вазнга кўра) ёки литрлаб (ҳажмга кўра) сотиладиган нарсаларда шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat