Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ой 31 кун бўлгандаги маош

01:40 / 23.07.2023 | Abdulbasit | 914

Ассалому алайкум! Ҳодимларга маълум миқдорда ойлик маош берамиз. Ой 31 ва 30 кун ёки 28 кун келган ойларда ҳам ўша маош берилади. Ҳафтада 1 кун дам олиш куни ва мен агар ортиқча ёки кам ишлаган кунлари бўлса ойлик маошни 26 иш кунига бўламан ва бир кунлик иш ҳаққини ҳисобини чиқараман. Саволим ой 31 кун келган кунлари учун бир кунлик иш ҳаққи қўшиб бераманми? Феврал ойи келгандачи? 22 иш куни ишлашади у ойда ва ойликни 26 кунлик қилиб берардим. Қандай қилсам тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишчилар билан ўзаро келишувга кўра бўлади. Ой неча кун бўлишидан қатъий назар бир хил ойлик олишга рози бўлишса бунга монелик йўқ. Ой қисқа ёки узун бўлганида маош ўзгаришини талаб қилишса шунга мувофиқ пул тўлашингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat