Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатна қилиш

19:23 / 20.12.2022 | Mavjudaxon | 748

Ассалому алайкум! Бир танишим қариндошлар турмуш қурушган, иккта ўғил фарзанди ногирон туғилган. Катта ўғли 20ёшга кириб вафот этган, кичик ўғли ҳозир 12ёшда. Коттасини ҳам кичигини ҳам хатна қилдирмаган. Мен уларга хатна қилдириб қўйинглар десам, улар ё қилмасаҳам бўлаверади деб айтишди. Саволим шуки, улар хатна қилиниши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Соғлиғига зарар етмаса қилдирсин.
Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади.
Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади. Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.
Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганидан етти кун ўтганидан бошлаб хатна қилинса бўлаверади, деган уламолар ҳам бор. Баъзилар: етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, дейишган. Хатначининг катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat