Тофха ибн Қайс Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб:«Бундоқ ётишни Аллоҳ ёмон кўради», деди.Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар».Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарфда васф қилинган ҳолда ётиб бўлмайди. Энг яхши ётиш ўнг ёнбош ила ётиш. Чап ёнбош билан ёки чалқанча ётса ҳам бўлади. Чунки бундоқ ётиш наҳий қилинмаган.