Ассалому алайкум! Бир товуқ савдоси билан шуғилланган киши хўроз патларини юлиб олиб уни хўроз уриштириш билан шуғилланган кишиларга сотади. Улар патни олиб хўрозни синган патлари ўрнига тикиб яна уриштиришга тайёрлайди. Товуқ патларини тириклайин озор бериб юлиб уни пуллаш қиморга шерик бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромга ёрдам берса шак-шубҳасиз гуноҳига шерик бўлади. Валлоҳу аълам!