Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладорлик ва талоқ

23:33 / 20.12.2022 | Зулайхо | 955

Ассалому алайкум! Танишим сўраб беришимни илтимос килди. Хомиладорлик пайтида уйида жанжал бўлган ва онаси ўғлига мажбуран 3 талоқ бераман деб туриб олган. Ўғил онаси айтганини қилган. Кейин эса маълум вақтдан сўнг бир домла топиб қайта никох ўқитган. Шу никохи дурустми? Масжид имомидан сўралганда хомиладорлик вақтида талоқ тушмайди деган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуруст эмас. Динимизда “хомиладорлик вактида талок тушмайди” деган гап йўқ. Агар эр аёлига уч талоқ қўйган бўлса у ҳомиладор бўладими ёки бошқа ҳолатми фарқи йўқ, орага уч талоқ тушиб бирга яшашлари ҳаром бўлади. Аёл иддасини ўтириши шарт ва кейин хоҳласа бошқа одамга турмушга чиқади, аммо уч талоқ қўган собиқ эрига қайта никоҳлана олмайди. Имом масалани тушунмаган ёки унга ҳолат бошқача қилиб айтилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat