Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат ҳақида

14:42 / 24.12.2022 | Abdulloh | 669

Ассалому алайкум! Иймонга киришдан олдин анча гуноҳ қилган болса, нима гуноҳлар қилганини билмаса, кимларни қаерда гийбат қилганини эслолмаса нима қилиш керак? Садақа бериб истиғфор айтсак кечириладими? Агар билсаг-у, лекин ўзидан кечирим сўрашга уялсак, ўша ғийбат гап айтилган одамларга ёки одамларга уни яхши тарафлари билан эслаш, яъни гийбат ишни тескарисини қилса кечириладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Билган ва билмаган гуноҳларим учун тавба қилдим дейди. Ғийбатнинг каффороти эса қуйидагича:

ҒИЙБАТНИНГ КАФФОРОТИ

 Ғийбатчи бир йўла икки ҳаққа нисбатан жиноят қилади: 1. Аллоҳ таолонинг ҳаққига жиноят қилган бўлади. Чунки у Аллоҳ таоло қайтарган ишни қилди. Бунинг каффороти тавба қилиш билан бўлади. 2. Банданинг ҳаққига жиноят қилган бўлади. Агар ғийбат банданинг ўзига етган бўлса, ғийбатчи унинг олдига бориб, кечирим сўраши ва надоматини билдириши лозим бўлади. Уламолар: «Унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак», деганлар. Агар гап ғийбат қилинган одамга етмаган бўлса, тавба қилган ғийбатчи унинг ҳаққига истиғфор айтади.(“Руҳий тарбия” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat