Ассалому алайкум! Мен логистика йўналишида ўқийман. Бу йўналиш бўйича брокер, даллоллик бўйича иш чиқяпти. Яъни чет давлатдан машинани Ўзбекистон бўйлаб ёки Ўзбекистондан Америкага етказиб бериш бўйича харидор ва ҳайдовчи ўртасида даллолман. Ҳаридорга маълум бир сўмма айтаман машинани етказиб бериш учун. У берган пулни бир қисмини ўзим ишлайдиган компанияга бир қисмини эса ҳайдовчига бераман. Компания эса мен туфайли келган фойдадан 20 фоиз миқдорда ойлик беради яъни ишга қараб. Доимий ойлик йўқ. Қанча кўп ишласам шунча кўп ойлик оламан. Бу ишим ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ё харидорнинг даллоли ё ҳайдовчининг даллоли бўлишингиз мумкин. Харидорнинг даллоли бўлсангиз унга юк ташишнинг асл нархи қанчалигини ва сизнинг иш ҳақингиз қанчалигини айтишингиз шарт. Агар ҳайдовчининг даллоли бўлсангиз харидорга буларни айтишингиз керак эмас, аммо ҳайдовчи билан олдиндан даллолчилик битмини тузиб олишингиз, яъни “сизга юк топиб бераман, манга фалон иш ҳақи берасиз” каби келишиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолада даллолликнинг ҳукмлари баён қилинган: https://fiqh.uz/maqola/602