Ассалому алайкум! Эшитишим бўйича меҳмон туриб кетган жойдаги овқатларни ейишдан аввал овқатни кичкина бир қисмини олиб ташлаб ейиш керак эмиш. Сабаби кимнидур назари тушган бўлса шу олиб ташланган овқат кифоя қилар экан. Бу тўғри ишми ёки қандайдур ирим-сиримми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри гап. Ташлаб юборса исроф бўлади, исроф эса шариатимизда ҳаромдир. Валлоҳу аълам!