Ассалому алайкум! Биз Амазон компанияси томонидан бериладиган катта миқдорда юкларни ташиш билан шуғилланувчи логистика компаниясида ишлаймиз . Амазон ўз юклари рўйҳатини махсус ўзининг интернетдаги сахифасига жойлайди. Биз у юкларни нархига қараб оламиз ва ҳайдовчини ўша юкни ташиб бериш учун жўнатамиз . Лекин, Амазон юк ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Юк нима махсулот эканини жуда кўп холларда ҳечким билмайди. Бироқ, Амазон.сом сайтида эса динимизда тақиқаланган махсулотлар ҳаридроларга доналаб сотилади. Масалан, спиртли ичимликлар, чўчқа гўшти ва ундан тайёрланадиган махсулотлар. Катта эҳтимол билан биз оладиган ва ҳайдовчилар ташийдиган юкларда юқорида номи айтилган махсулотлар бўлиши мумкин. Биз юкни ичида аслида нима борлигини билмасдан олишимиз ва уни ҳайдовчилар орқали ташиттиришимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳаром қилинган нарсаларни ташиш ва уни тарқатишга ёрдам бериш жоиз эмас. Аллоҳ таоло ўз каломида бундай марҳамат қилади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг». (Моида сураси, 2-оят).
Агар юк берувчи тараф жўнатилаётган юкнинг ичида нималар бор эканини сир сақласа ва уни очиб, текшириб кўришни таъқиқлайдиган бўлса, буюмлардаги асл мубоҳлик эканлиги туфайли уларни ташиш жоиз бўлади. Зеро, юк ичида ҳаром нарса борлигига далил йўқ. Аммо юк берувчи тараф асосан шариатимизда ҳаром қилинган нарсаларни жўнатиш билан шуғулланса ёки жўнатмаларининг аксари шундай бўлса улар билан ишлаш дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!