Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банк учун хизмат

15:36 / 05.08.2023 | Munisa | 620

Ассалому алайкум! ИТ хизматларни тақдим қиладиган компанияда ишлайман ва шу компаниянинг ўз махсулотлари бор. Яқин кунларнинг бирида банк бир махсулотимизга мижоз бўлиш таклифини берди. Менинг тушунчамда банклар фоиздан даромад олишади ва бизнинг махсулотимизга берадиган пул миқдорини хам шу даромаддан беришади. Бу холатда бизнинг компания уларнинг ишини ривожлантиришга ёрдам берган ва шу ишга шерик бўлиб қолган бўладими? Аслини олганда банклар билан ишлаш халол хисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ерда икки масала бор: 1) банкга айнан қандай маҳсулот сотмоқчисиз? Агар рибавий амалиётлар олиб боришга тўғридан-тўғри восита бўладиган маҳсулот бўлса сотиш жоиз эмас. 2) Агар ундай маҳсулот бўлмаса банкга сотиш жоиз. Банк берадиган пул ҳаром ҳисобланмайди. Чунки унинг даромадлари фақат рибавий амалиётлардан ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat