Ассалому алайкум! Бизга тегишли ернинг олдида бир ошхона очилди. Мен ўша ерга ишка кириб, улардан ўрганиб, кейин уларга айтмасдан ўзимнинг еримда ошхона очсам бўладими? Хозир уларга ишчи керак, айтсам ишга олишмаслиги мумкин, айтмасдан ўрганиб олсам гунох бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ниятингиз уларга қасдма-қасд қилиб ишларини касодга учратиш бўлмасдан, фақат ўз ризқингизни топиш бўлса, ҳамда сиз ўрганмоқчи бўлган нарсалар улар томонидан кашф қилинган, муаллифлик ҳуқуқи остига кирувчи нарсалар бўлмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!