Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Божхонада нархини озайтириб кўрсатиш

21:59 / 25.12.2022 | Muhammad | 395

Ассалому алайкум! Божхона тўловини озайтириш мақсадида товар нархини пасайтириб айтиш ёки нархини озайтириб ҳужжат қилиш жоизми? Масалан 100 минглик товарга 10 минг тўлов қилинса шу товарни 70 минг деб 6 минг тўлов қилса, шу дурустми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуруст эмас. Ахир бу ёлғон-ку.

وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَلَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَافَقَالَمَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَأَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَأَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَمَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
«У зот:
«Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар», дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat