Ассалому алайкум! Бир киши биродаридан маълум миқдорда 1ойга деб қарз олди. 1 ойдан ўтди қарздордан хабар йўқ. Майли аҳволи яхши бўлмаса керак деб яна 1-2 ой кутилди. Жавоб бўлмагандан кейин, сўралди. Ана қилиб бераман, мана қилиб бераман деб яна 2-3 ой ўтиб кетди. Ҳозир олинган қарзга деярли 1 йил бўлиб қолди. Шунда қарз берган шахс қарздорга “агар пулни шу якшанба берсангиз бердингиз, агар шу якшанба ҳам чўзсангиз манга ундай пулни кераги йўқ” деб гапирди. Қарздор ўша якшанба куни ҳам пулни бермади. Шунда қарз берувчи берган лафзи учун у пулдан кечиши керакми энди? Чунки якшанба бермасанг кечаман у пулдан деб қўйган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ердаги гап қарздан кечиш эмас, балки бу таҳдиддир. Қайта талаб қилишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!