Ассалому алайкум! Мeн идиш- товоқ савдоси билан шуғулланаман. Сўрамоқчи бўлганим асосан ароқ ичишга мўлжалланган кичик стаканчалар ҳамда кичик пиёлачалар сотиш динимизда жоизми?
Ва алайкум ассалом! Сиз сотадиган нарсани бошқа нарсаларга ҳам ишлатиладиган бўлса, жоиз. Уни сотиб олган ҳаром нарсага ишлатиши ўзига. Фақат ҳаромдан бошқа нарсаларга ишлатилмайдиган нарса бўлса ёки олувчилар шунга ишлатаман деб олишса сотишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!