Ассалому алайкум! Бир корхонанинг ички тартиб қоидаси, низоми бўйича ойлик маошлар хар ойнинг биринчи санасида ишчи ходимларга тарқатилади. Иш хақлари соатбай ва ишбай хисобда хисобланади. Дейлик ишчи ходимга, ўзининг шахсий зарурий эхтиёжи учун ойнинг йигирманчи санасида пул зарур бўлиб қолди. Ва корхонадан 18 ёки 19 кунлик ишлаган иш хаққини сўраяпти. (бошқа жойдан имкон тополмаганидан) Лекин корхона рахбарияти тартиб қоида бўйича ишчини сўраган пулини бермаяпти. Фақат ойнинг 1 чи санасида жамлаб берамиз дияпти. Шунга шариатимиз нима дейди. Ишчи ходим, шу 18 19 кунлик ишлаган кунларини маошини сўрашга хаққи борми? Корхона хам ўзининг ички низоми бўйича ишчини сўраган 18 19 кунлик маошини бермасликка хаққи борми? Хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ходим ва ишга олувчи ўртасидаги шартномада иш ҳақини тўлаш муддати ҳақида нима кўрсатилган бўлса ўшанга кўра бўлади. Агар иш ҳақини қачон тўлаши белгиланмаган бўлса ишчи ишни ёки муддатни тугатиши биланоқ пулни талаб қилишга ҳақли.
وإن وقع الشرط في عقد الإجارة على أن لا يسلم المستأجر الأجر إلا بعد انقضاء مدة الإجارة، فهو جائز (بدائع الصنائع)
Агар ижара шартномасида ижарачи тўловни ижара муддати сўнгидагина тўлаши шарт қилиб қўйилса, (бундай шарт) жоиз.
(Бадоеъус саноеъ). Валлоҳу аълам!