Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвон ҳаром ўлмаслиги учун

20:18 / 12.11.2018 | Жахонгир | 1824
Ассалому алайкум! Чорвамни йўлда транспорт уриб юборса пичоқ топилгунича жони узилиши мумкин бўлса қандай йўл тутсам гўшти ҳалол бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тиғи бор ҳар қандай нарса билан бўйнини кесиб қонини чиқариб юборишингиз мумкин. Ойнани синиғими ёки шунга ўхшаш нарсалар. Кесадиган тиғли ҳар қандай нарса бўлса бўлди. 

СЎЙИШ АСБОБИГА ТЕГИШЛАР ШАРТЛАР 

Булар иккитадир.
Кесувчи ёки хориқа нарса бўлиши. Хоҳ у темир каби метал бўлсин ёки асонинг парчаси ёки ойнанинг бўлаги ёки қиррали тош бўлсин фарқи йўқ. Шунингдек ўткир ва ўтмаслигининг ҳам фарқи йўқ. Кесса бўлди. 

  عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّا لاَقُو الْعَدُوِّ غَدًا، وَلَيْسَتْ مَعَنَا مُدًى، قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَعْجِلْ -أَوْ أَرْنِى- مَا أَنْهَرَ الدَّمَ، وَذُكِرَ اسْمُ اللَّهِ، فَكُلْ، لَيْسَ السِّنَّ وَالظُّفُرَ...» 

Рофеъ ибн Ходийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Эй Аллоҳнинг Расули, эртага душманга дуч келурмиз ва биз ила пичоқ бўлмас?» дедим. У зот:
«Қон оқизган ва Аллоҳнинг исми зикр қилинган ҳар бир нарсани зудлик ила еявер, фақат, тиш ва тирноқ билан
(сўйилган)ни эмас...», дедилар».
Хориқа деб ёрувчи ёки йиртувчи нарсага айтилади. Хориқа тиғи билан ёрган ёки йиртган бўлиши шарт. Агар қаттиқ зарб туфайли ёрган бўлса, ҳалол бўлмайди.
Кесувчи асбоб сўювчининг оғзидаги тиши ёки бармоқлардаги тирноғи бўлмаслиги. Чунки ҳадисда ман қилинган тирноқ ва тишдан мурод сўювчининг оғзидаги тиши ҳамда бармоқларидаги тирноғидир.   Шуниинг учун сўювчидан бошқанинг бармоғини ушлаб тирноғи билан сўйса ёки суғуриб олинган тирноқ, тиш билан билан сўйса, ҳайвон ҳалол бўлади. 

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: «كُلْ، مَا أَفْرَى الأَوْدَاجَ إِلاَّ سِنٌّ، أَوْ ظُفُرٌ 

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Томирни кесадиган нарса (ила сўйилган нарсадан) егин. Фақат тиш ва тирноқ бундан мустасно», дедилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat