Ассалому алайкум! Мен насия савдоси билан шуғулланганман. Ҳозир фаолиятимни тўхтатганман. Кўпгина пулим одамларда қолиб кетти. Жудаям аста асталик билан оз оздан баъзиларидан пул йиғиляпти. Айримларидам эса умуман пулни олиб бўлмаяпти. Лекин ҳеч қайсисидан кечганим йўқ. Рамазон ойида закот берай десам қўлимдаги маблағ кўчадаги пулларимдан закот миқдоричаси чиқмайди. Кўп ҳолларда йиғилган пулни ишлатиб юбораман. Сизлардаги савол жавоблардан ўқиган эдим: агар сиздан бошқалар қарз бўлса ўша қарзни олганингиздан кейин ўтган йилларга закот чиқарсангиз бўлади деган маънодаги. Мен ҳам пулларни йиғиб олсам секин секин закотларни бераман деган ниятда юрибман. Саволим шуки менга ҳозир бирон киши закот берса олишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!