Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёутубеда тарқалган ҳадис

23:08 / 09.12.2022 | MRB | 770

Ассалому алайкум! Ёутубе иштимоий тармоғида бир ҳадисни кўриб қолдим. Яни унда айтилганки "Пайғамбаримиз саллалаҳи алайҳи вассаллам нима деганига қаранг: Жаннатда севганингиз билан бирга бўласизлар" дейилган. Мен бу ҳадис бўйича изланиб кўрдим, ўзбек тилида манба тополмадим. Инглиз тилда шунга ўхшаш ҳадис топдим. Абдуллаҳ ибн Амрдан ривожат қилинган. Юқорида айтилган ҳадис ростдан ҳам саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Киши ўзини севган кишиси билан бирга бўлиши ҳақида ҳадис бор.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَجَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَيَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ تَقُولُ فِي رَجُلٍ أَحَبَّ قَوْمًا وَلَمْ يَلْحَقْ بِهِمْ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّمالْمَرْءُ مَعَ مَنْ أَحَبَّرَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир қавмни яхши кўрган ва уларга етиша олмаган одам ҳақида нима дейсиз?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши суйганлари билан биргадир», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «уларга етиша олмаган» жумласини икки хил тушуниш мумкин. Бири «уларга бориб қўшила олмаган», иккинчиси «улар қилган яхши амалларча амал қила олмаган» бўлиши мумкин. Аммо ҳар иккисида ҳам ўша қавмга бўлган муҳаббат ўз эгасининг ўзи муҳаббат қилган қавмларга бориб қўшилишига сабаб бўлар экан. Ким яхшиларни яхши кўрса, уларга қўшиб қайта тирилтирилар экан. Ким ёмонларни яхши кўрса, улар билан бўлар экан. Шунинг учун доимо мўмин-мусулмон ва тақводорларга муҳаббат қўймоқ зарур. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat