Ассаламу алайкум! Ҳозирги пайтда Бирлашган Араб Амирликларида ишлаяпман ҳалол ресторанда. Ношукурчилик бўлмасин, ойлиги камроқ. Уйимизда 30000 доллар қарзимиз бор. Уйдагиларга кўпроқ пул жўнатишим керак. Айни пайтда Саудияда бўладиган фестивалга ишга таклиф қилишяпти. Ойлиги яхши. Саудияга боришни жуда хоҳлайман. Бориб, ишдан ташқари яна бир нечта муҳим вазифаларни бажармоқчи эдим. Бироз аввал Интервю бўлди. Яхши гаплашиб олдик. Яқинда таклиф хати ва визаларни жўнатса керак ИншаАллоҳ. Аммо ушбу фестивалдаги ресторанда Калян бор экан. Бориб Калян тайёрлашга, уни мижозга обориб беришга аралашмай ишласам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳаром қилган ишларга мутлақо аралашмасангиз ишлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!