Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаётимиздаги муаммоларга нима сабаб?

07:08 / 11.12.2016 | Muhammad Mustafo | 3796

Ассалому алайкум! Устозлар, ёшим 19да. Кўп инсонлар билан гаплашаман, бирга савдо қиламан, уларни сиртдан кузатаман. Шу кузатишларим жараёнида шунга гувоҳ бўляпманки, кўп инсонларнинг ҳаётида арзигулик бирор амал йўқ. Кўп инсонлар дунё топамиз деб, тирикчилик деб ибодатларини ҳам мукаммал адо қилишолмайди (ҳатто такр этганлари ҳам талайгина), ўзларига юкланган фарз, вожиб… бўлган амалларни қилишда ҳам анча камчиликлар бор. Яна дунёлари ҳам обод эмас, балки яхшигина муаммолари бор. Албатта бундай бўлишига ўзимизнинг гуноҳларимиз сабаб. Ҳаётимиз шундай қийинчиликка дуч келишига энг катта сабаб нима? Тирикчилигим учун камроқ вақт сарфлаб, (лекин баракотли, хайрли, кўпроқ мол-дунёга эга бўлиш) учун нима қилишим керак? Кўп вақтим охиратим учун бўлиши учун нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунга сабаб илмсизлик. Ҳозирги кунда динимиз 100та йиртиқ жойи бор кийимимизга ўхшаб қолган. Илм ўрганиб, унга амал қилиб 3-4тасини ямасак ҳам, қолгани йиртиқлигича қолмоқда. Шунинг учун на Аллоҳнинг ҳузурида ва на ўзгалар наздида қадримиз бор. Аслида, биринчи ўринда динимиз бутун бўлиб, мабодо бирор йиртиқ тушиб қолса, тездан тавба қилиб, ямаб олишимиз керак бўлган нарсадир. Бу юрт инсонларининг эъзози илм ва унга ихлос билан амал ила бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat