Ассалому алайкум! Устоздан қўл олиш керакми. Ман нонвойчиман яқинларим ва кўпчилик устоздан қўл олдингми деб сўрашди ман йўқ дедим қўл ол бўлмасам ёмон бўлади барака бўлмайди касал бўлиб қолишганларни кўрганмиз қўл олмаганларни дийишади. Бу нарса анча оммалашган экан. Лекин ман бунга ишонмайман, устозни рози қилса бўлдику ёки қўл олиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Устозингизни норози қилмаган бўлсангиз, у кишини эҳтиромини ўз ўрнида қилиб турган бўлсангиз қўл олиш деган нарса шарт эмас. Валлоҳу аълам!