Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спорт мусобақасидаги холат

22:46 / 14.12.2022 | Ojiz | 781

Ассалому алайкум! Мени қийнайдиган бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Мен эркин кураш бўйича мураббийман. Болаларни кўп мусобақаларга олиб бораман. Хозирги кунда кўпгина мусобақалар қуйидаги тартибда ўтади: Мусобақада қатнашмоқчи бўлган хар бир боладан мусобақа учун взнос пули олинади(тахминан 50.000 сўм атрофида). Шу пулдан мусобақага хакамлик қилиш учун хақамлар чақирилади, уларнинг мехмонхонада яшаш, овқатланиши учун ажратилади. Кейин ғолиблар учун хам шу пулдан ажратилади. Саволим шу қимор бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу қимор ҳисобланади.
 Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat