Шайҳ Ҳазратлари, Оллоҳ ҳаммамисни муборак ойни баракотидан баҳраманд қилсин.
Менинг бир яқиним катта қарздор лекин айтишича нияти Иншоллоҳ шу дунёда қарзини узиш, охиратга қолдирмайман дейди лекин ҳеч иши юришмаяпти ва қарзини уза олмаяпти, лекин ҳардоим ҳаракатда.
Қарз берганлар ҳеч қўймасдан уни Ҳуқуқ тартибот органларига уни устидан ариза беришди, қарз берганлар билан ораларида ҳеч қандай ҳат-ҳужжат йўқ аслида, лекин у ерда ҳам ҳақиқатдан ҳам улардан қарзлигини айтган. Ҳатто ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимлари ҳам қарз берганларга аризаларини қайтариб олинглар пулингизни берадиган болага ўҳшайди биз жуда кўпини кўрганмиз ҳат-ҳужжат билан келиб ҳам ҳеч нарса олмаганман деб туришади, бу ундай болага ўҳшамаёпти дейишяпти, лекин қарздорлар аризаларини қайиб олишмаяпти ва у йигит яқин орада қамалиб кетиши мумкин.
Қарздорлар у йигитни қаматишса ҲУН олган ҳисобланадими?
Бир қарз берган инсон гаплашганимда, "қаматвораман агар шундаям бермаса охиртада оламан қарзимни" деяпти, шу гап тўғрими? Жазолатса ҳам қарз бўйнида қоладими?
Олдиндан катта Раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қарздорни қаматиш тўғри эмас. Қайтага эркин юрса, иложи борича қарзини узишга ҳаракат қилиши мумкин.