Ассалому алайкум! Мен қўрқаётган нарса шуки, риё бўлиб қолмаяптимикан деган ўй. Аллох сақласин. Аллох Таолонинг бандаларига бўлган муҳаббати жудаям кучлилиги ҳақидаги, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллалоҳи алайхи васалламнинг умматларига бўлган муҳаббати тўғрисидаги оят ва хидисларни ҳамда умуман ислом оламидаги авлиё ва олимларни ҳаётидан лавхаларни ҳам ўқиб, эшитганда (ёлғиз бўлганда хам) йиғлаш. Шу масалаларни эслаганда, кимларгадир айтиб бераётганда (ҳар сафар) йиғлайвериш яхшими ёки ёмон. Бунинг яхши ёки ёмон аломатлари борми?
– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Агар сизни шундай ҳолда кўришларини ичингиздан ёқтираётган бўлсангизгина риё бўлади. Валлоҳу аълам!