Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечириш ва кечирилиш

18:50 / 31.01.2018 | Muxayyo | 8549

Ассалому алайкум! Саволим шуки, мен опам билан неча йилдан буён гаплашмай келаман. Лекин кўнглимда опамга нисбатан ёмонлик йўқ. Нима бўлганда хам жигарим, мен бир неча маротаба ярашиш илинжида гапирмоқчи, кечирим сўрамоқчи бўлдим, лекин опам мени эшитишни хам гапиришимни хам хохламади. Менга нисбатан кўнглида кучли адоват бор, мендан вос кечиб сендай жигарим йўқ деб менга ва бошқаларга айтиб келади. Мен хамиша Аллоҳдан опамга инсоф сўраб келажакда оқибатимиз тикланишни сўрайман, лекин мени қийнаётган нарса биз шу ахволда омонатимизни топширсак у дунёда ахволими нима бўлди?! Мени хеч қачон опамга хусуматим бўлмаган бўлмайди ҳам. Тез кунларда ярашиб онамизни кўзларини қувнатиш ва Аллоҳнинг  розилигини олишни хохлайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Алий розияллоҳу анҳу доим Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга йўлиққанларида биринчи бўлиб салом берар эдилар. Бир бор йўлиққанида салом бермай кутиб турди. Абу Бакр биринчи бўлиб салом берди Алий розияллоҳу анҳу унга алик олди. Бу ҳолатдан ажабланган Абу Бакр ҳолатни Умар розияллоҳу анҳуга баён қилди. Алийнинг қалбида бирор ҳолат кечдимикин деган хаёлга борди. Саҳобалар асло бир-бирларига нисбатан қалбларида кудурат бўлишини хоҳламас, ҳамма нарсани очиқ-ойдин баён қилиб тушунмовчиликни бартараф қилишга, гап ўтиб қолса рози-ризочилик олиб ярашишга ҳаракат қилар эдилар. Иккиси Алий розияллоҳу анҳунинг олдига келишда ва нега одатдан ташқари ишни қилганини сўрашди. Алий “Бугун тунда тушимда жаннатни кўрдим. Унда бир уйни кўрдим, гўзаллигига таъриф ожиз. Шунда бу кимга аталган деб сўрадим. Ғойибдан бир овоз бу биринчи бўлиб салом берувчига деди. Мен ўша нарсани Абу Бакрга илиндим. Аслида қалбимда у зотга нисбатан дилхиралик йўқ” деди. Сиз ҳам салом беринг, ялиниб ёлборинг ва Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқиб дуо қилинг.

وَالَّذِينَ جَاؤُوا مِن بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ۝

10. Улардан кейин келганлар: «Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатлисан, ўта раҳмлисан», – дерлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat