Ассалому алайкум! Менинг намоздаги сажда ҳақида саволим бор эди. Ушбу саволда айтилганидек бир одам олдинга ракъатда битта сажда қилган бўлса, эсига тушган вақт қолдирган саждасини адо қилиши керак экан ва сажда қилиб бўлгач намозини келган жойидан давом эттириб кетаверади экан ва охирида саждаи саҳв қилиб қўяди экан. 1. Қолдирилган саждани эсига келиши билан адо этиш намознинг қайси рукнида турган бўлишидан қатъий назар бир ҳилми? Мисол учун кейинги ракатнинг рукъусида ёки қироатни тугатиб рукъуга кетмоқчи бўлган пайитида аввалги ракъатда битта сажда қилгани эсига келса нима қилади? Ёки қадаъи аввалда Ташаҳуддни тугатиб қиёмга турмоқчи бўлганда эсига тушсачи? 2. Яна мисол учун бир ракъатда эмас кўпроқ ракъатда бир мартта сажда қилиб қўйган бўлса, бир саждага борганда ўша ҳамма қолдирган саждаларини қилиши мумкинми? 3. Икки саждани бирини унутгани аниқ эмас, бу борада шубҳа бўлсачи? Менда кўпинча ҳаёлим биро оз чалғиган пайт 2-саждани қилдимми ёки 1та қилдимми деган шубҳа бўлади, аксар ҳолатда 2та қилганимга гумоним кўпроқ бўлади, аммо битта қилган бўлсамчи деган ҳаёл ҳам бўлади, шу ҳолатдагидек бир саждани унутгани аниқ эмас, бу борада шубҳа бўлса қандй йўл тутилади? Бундай ҳолатда ҳам унутганлиги аниқ бўлган ҳолатдагидек йўл тутиладими? Аввалги ракъатда унутган саждасини кейинги ракаътнинг ёки ракаътларнинг ўзининг икки фарз саждасидан кейин қилиб тўлдириб намозни саждаи саҳв қилиб якунлаган одамнинг намози дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қайси рукнда турганидан қатъий назар эсига тушиши билан сажда қилиб олади.
2). Мумкин.
3). Бундай ҳолат биринчи маротаба содир бўлаётган бўлса намозни қайта ўқийди. Кўп такрорланаётган бўлса ғолиб гумонини олади ва эҳтимолларга парво қилмайди.
4) Қолдирилган саждани эсига тушиши биланоқ бажармасдан кечиктирса ҳам намози дуруст. Валлоҳу аълам!