Ассалому алайкум! Бугунги кунда интернетда муаллиф сотадиган пуллик рақамли маҳсулотни (китоб, расм, дастур, обуна) бошқа сайтлардан бепул ҳолда қўлга киритиш мумкин. 1) Билган ҳолда шу усул орқали пулли рақамли маҳсулотларни бепул олиб, ишлатиш мумкинми? 2) Агар биз билмаган ҳолда интернетда бепул топган рақамли маҳсулот аслида муаллиф томонидан қайсидир бизга номаълум сайтда пуллик тарзда сотилаётган бўлса-чи, ушбу ҳолда гуноҳга шерик бўлиб қолмаймизми?
– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинг. Ўғринча тарқатилаётган маҳсулотларни олманг. Валлоҳу аълам!