Ассалому алайкум! Маййитни қабрга қўйишда қандай дуо ўқилади?
– Ва алайкум ассалом! Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади.
رَوَى الطَّبَرَانِيُّ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْعَلَاءِ بْنِ اللَّجْلَاجِ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ لِي أَبِي اللَّجْلَاجُ أَبُو خَالِدٍ: يَا بُنَيَّ، إِذَا مِتُّ فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ شُنَّ عَلَيَّ التُّرَابَ شَنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي - بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ، وَخَاتِمَتِهَا - فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ ذَلِكَ
Табароний Абдурраҳмон ибн Алаа ибн Лажлаждан, у отасидан ривоят қилади: «Отам Лажлаж Абу Холид менга: «Болажоним! Вафот этганимда мени лаҳадга қўй. Мени лаҳадимга кўйганингда «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дегин. Сўнгра устимга тупроқ тортгин. Кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шуни айтаётганларини эшитганман», деди». ("Кифоя" китобидан.). Валлоҳу аълам!