Ассалому алейкум шайх ҳазратлари !
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ё Расулаллоҳ, мен ёш (йигит) ман, бирор ёмон иш қилиб қўймасайдим, деб ўзимдан хавотирланаман, уйланай десам, ҳеч вақом йўқ! » — дедим. Ул зот гапимга жавоб бермадилар. Мен бояги гапимни яна такрорладим, ул зот яна индамадилар. Мен яна қайтардим, ул зот яна сукут қилдилар, мен яна айтдим, шунда ул зот менга: «Эй Абу Ҳурайра, сенга муносиб кўрилган нарсани аллақачонлар (тақдир) қалами битиб қўйгандур, бунга тан бер ёки тан берма (барибир тақдирингдаги бўлади)», — дедилар»
www. Ислом. уз Ал-жоми ас-саҳиҳ Никоҳ китоби 7-боб
Ушбу ҳадисга шарҳ ва ундан хулоса қилиб берсангиз, илтимос ?
&нбсп;
Аллақочон шарҳ ва хулоса қилинган.