Ассалому алайкум! Яқинда шайх ҳазратларининг "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" номли китобларини ўқишни бошладим ва у ерда Рум подшоси бўлган Ҳирақл билан боғлиқ ҳадис ўқидим. У ерда унинг Абу Суфён (р.а.) билан бўлган суҳбати, кейин Росулуллоҳ (с.а.в.)дан келган мактубни ўқиши каби воқеалар келган. Саволим шундан иборатки, Ҳирақлнинг ҳузуридан чиқар экан, Абу Суфённинг қуйидагича гаплари келтирилади: "Ибн Абу Кабшанинг иши зўрайиб кетди-ку! Ундан Бану Асфарнинг подшоси ҳам қўрқмоқда". Бу ерда "Ибн Абу Кабша" деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимни назарда тутганлар?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшликларида Ҳалимаи Саъдия розияллоҳу анҳони эмганлар. Ҳалима онамизнинг эрини исмлари Абу Кабша бўлган. Абу Кабшанинг исми Ҳорис ибн Абдулуззо бўлган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош оталари ҳисобланади. Валлоҳу аълам!