Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

20:46 / 18.08.2016 | Aziz To`xtabekov | 2338

Ассалому алайкум! Ҳадис: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Парвардигорларидан ҳикоя қилган ҳадисларида дедилар: “Бир банда бир гуноҳ қилиб, орқасидан деди:
”Ё, Аллоҳ, менинг гуноҳимни мағфират қилгин!” Робб дедики: “Бандам гуноҳ қилди, кейин билдики, унинг шундай бир Парвардигори борки, гуноҳни мағфират ҳам қилади ва гуноҳ сабабидан азоб ҳам қилади”. Кейин у банда яна аҳдидан қайтди ва гуноҳ қилди. Кейин яна шикоят қилиб деди: ”Эй, Парвардигорим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин!” Робб деди: “Бандам гуноҳ қилди ва билдики, унинг бир Парвардигори бордир, гуноҳни мағфират ҳам қилар ва гуноҳ сабабидан азоб ҳам қилар”. Кейин у банда яна тавбасидан қайтди ва гуноҳ қилди. Кейин деди:
“Эй, Роббим, менинг гуноҳимни мағфират қилгин!” Кейин Робб деди:
“Бандам гуноҳ қилди ва билдики, унинг шундай Роббиси борки, гуноҳни мағфират ҳам қилур ва гуноҳ билан азоб ҳам қилади. Энди, бандамнинг шу эътиқодининг баракотидан унинг гуноҳларин мағфират қилдим, нима қилса қилсин, яъни, модомики бандам менга шу тариқада эътиқод этса ва ҳар гуноҳ орқасидан саҳиҳ тавба қилиб борса, Мен ҳам унинг гуноҳларини мағфират этиб бораман”. (Бухорий ва Муслим ривояти). Шу ҳадис борми? Агар бор бўлса шарҳини ҳам кeлтириб ўтсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. Бу ҳадисда бандадан гуноҳ содир бўлганда ҳақиқий тавба қиладиган бўлса, мағфират қилиниши, агар яна гуноҳ қилиб яна тавба қилса, яна  мағфират қилиниши, агар тавбасида содиқ бўлса, нажот топувчилардан бўлиши зикр қилинмоқда. Шунинг учун банда гуноҳни қилиб, яна ўша гуноҳга қўл уришидан аввал тавба қилмаслиги нотўғридир. Яъни бир гуноҳ қилиб ортидан тавба қилса, кейинги гуноҳ содир бўлганда яна тавбанинг насиб қилиниши зикр қилинмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat