Ассалому алайкум! Дўстим билан пайнетда шерикчиликда ишлаяпмиз. У менга ҳар кунингиз учун 33минг сўмдан бераман, одам кўпайиб кетса ёрдам берасиз деган мақсадда. Ёнимда ўтирсез "лева" бўлса қилиб олурасиз деган манодаги гап айтган. Масалан бирор инсон келиб менга мегабайт олиб беринг деса компанияда12.500 сўмг эвазига мегабайт сотиб олса бўлади. Биз мижозга айтган ҳолда ёки дарчамизга ёзиб қўйиб хизмат ҳаққи олсак бўладими? Мегабайт сўраб келишганида одам бемалол бўлса 12.500дан мегабайт бор, хизмат ҳаққимиз билан 17минг бўлади деймиз. Одам кўпайиб кетса дарчамизга чиқартириб ёпиштириб қўямиз, 12.500 сўм мегабайт + 5000 хизматимизга деб. Бу усулда хизмат ҳаққи олиш ҳаром эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Интернет пакетининг нархи ва мижозга улаб беришингиз учун ҳизмат ҳаққингизни алоҳида қилиб айтсангиз ва мижоз шунга рози бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!