Ассалому алайкум! Дўконимиздан бир оилани 1 921 000сўм қарзи бор.Сентабр ойида озроқ миқдорда аввалги қарзини тўлаган вақт мен уларга майли октабр 15 санасигача сизлардан пул сўрамайман дегандим. Мана ҳозир декабр ойи келди ҳали олганим йўқ. Шунгача эххе қанча ваъда шунчалар чарчадим сўрашдан. Ишонасми қанча эшигидан йиғлаб келдим алам қилганидан. 20 ноябрда ҳўжайниси янга 30 санада қаерда бўлсаям элтиб бераман деди. Йўқ. 1 декабрда уйига борсам 2 кунда 1млн 6 кунда қолганини бераман деди. Мен унга юқ ҳаммасини тахлаб бер мени ҳам бировга пул беришим кк дедим. Чунки мен ҳам бировга қарз беришим керак.Уни ваъдасига ишониб мен ҳам ваъда қилиб қуяпман. У ҳам мендан қарзини сўрапти. Неча марталаб айтдим қарз беришим керак деб . Мана кеча 6 декабр санасига 1млн олиб келибди қолганини феврал охирига берармиш. Нима эмиш олдинда янги йил байрам қилармиш.Ҳўжайним сенга айтгандим тўлиқ олиб кел деб деди.Сўнг ҳўжайним пулини олдига қуйиб тўлиқ қилиб кел деди.У эса шантажликка ўтиб ишлаб топган пулимни юзимга отдинг деб майдалашаяпти. Озгина жанжаллашдик.Сўнг ҳўжайним садақа сенга шу пул деди.Пулни олиб кетди .Мен эса унга садақайиз ўтмади дедим. Чунки еб ичиши жойида қачон қараса ароқ ичиб олган бўлади уйи бор тах эмас лекин ижара туради. Хотини ҳамма нарсани билади лекин ҳўжайниси лавзида турмаяпти.Мен яна телефон қилиб анави пулни олиб кел десам ,,ака келиб пулни юзимга отгани учун кечирим сўрасин деди". Маҳалла нозирига айтгандим судга беринг ундириб беради деди. Қисқаси 3 ойдан бери смс ёзамиз ,телефон қиламиз,бақиришамиз фойдаси бўлмаяпти. Нима қилишга бўлишимиз қотган? Судга беришимиз тўғрими? Эримни садақа дейиши ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ўша пулдан кечиб юборган ва қарздор буни қабул қилган бўлса қайта талаб қилишга ҳақли эмас. Тилга эҳтиёт бўлиш керак эди. Агар кечмаган бўлса судга бериб бўлса ҳам қайтариб олаверинглар. Валлоҳу аълам!