Ассалому алайкум! Бундан 20 йил илгари бир қариндошимдан катта қарз олган эдим. Кейинчалик ишларим орқага кетиб, қарзимни тўлашга қурбим етмади. Қарзим миқдори катта эди, 1та квартирани пулига тенг эди. Хозир қарзимни узишга шароитим бор, лекин хозирги хисобда бу пул валюта кўтарилиши сабабли арзимаган суммани ташкил қилади. Қарзимни қанақа миқдорда қайтаришим керак? Хозир ўлчов бўйичами ёки 20 йил олдингими? 20 йил олдинги ўлчов бўйича қарзим миқдори 1та 2 хонали квартирани пулига тенг бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Ўша олган вақтизда олган қарзингизга қанча грамм тилла келса, ҳозир ўшанча грамм тиллани ўзини ёки қийматини беринг. Валлоҳу аълам!