Аллоҳ рибони сарқитини хам тарк қилинг деган экан. Узр Шайх хазратлари сизни вақтизни майда саволлар бериб олган бўлсам. Бу холатларда рибо йўқми деб шу саволларни бердим. Аллох умригизни узоқ қилсин. 1). Сарф- пул алмаштириш муомаласини тўғри бўлиши учун қўйилган 4-та шартдан энг аввалгиси ''Муомала жойида туриб, икки томон алмаштирган нарсасини қўлма-қўл олишдир деб ёзилган" қолган 3-та шарт хақида тушунча берсангиз. Илмим камлик килибми укиб топа олмадим. 2) Пул алмаштирмоқчи бўлиб бир жойга борсангиз "сиз кўчада кутиб турсангиз сиздан пулни олиб уйидан олиб чиқиб беради" "бир хонада кутиб турсангиз бошқа хонадан олиб чиқиб беради" ёки "пулни ўзи олиб ёнидаги одам бошқа валюта пулни беради". Бу холат жоиз холатми. 3) Бир кун пул алмаштирмоқчи бўлиб бир одамни олдига бордим. У одам пулни бир қисмини алмаштириб беришини, қолган қисмини шу дўконда ишлайдиган бошқа одамдан алмаштиришимни айтди. Пулни маълум қисмини мендан( яни $)ни олиб жавоб пулни, бермади. Мен қўлимда турган маълум миқдордаги ($)ни қолган қисмини халиги этган одамига алмштирганимдан сўнг беришини айтди (5-10 минут ичида) (у одам алдамаслигига ишонардим, лекин ажралиш бўлади деб уйладим). Мен аввал сиз беринг кейин улардан алмаштираман дедим. Шу ерда у одам айтгандек қилсам хам бўлармиди. Шариатни жуда тор қилиб юбормадимми. 4) Баъзи одамлар қарз қилиб $ олишса бир неча муддат ўтгандан кейин сўм қилиб қайтаради(ёки аксинча аввал сўм кейин $ қайтаради). Бундай қилса бўладими. 5) Мисол учун бир одамга (сўм) ёки $ қарз берсангиз бир неча кундан кейин пулни бир қисмини сўм, қолган қисмини $ қилиб қайтаради. Бундай қилса бўладими. 6) Биз 6 ўртоқ орамизда хар тўйда маълум миқдорда $ беришни келишиб олганмиз. Лекин тўй келганда шу кунни курсига биноан сум берамиз. Бунда бир ўртоғимиз эртароқ уйланса бошқача сумма кейинроқ уйланганига бошқача сумма тўғри келади. Бундай қилса бўладими. 7) Биз 6 ўртоқ орамизда хар тўйда маълум миқдорда $ беришни келишиб олганмиз. Мисол учун шу кун келганда $ курс 1270 сўм бўлса биз хисоб тўғри бўлиши учун 1300 хисоблаб маълум сўмни бир оз ортиқчароқ қилиб беришимиз мумкин. Бундай қилса бўладими. 8) $га товар сотиб сўм олиш (ёки аксинча). Бундай қилса бўладими. Аллоҳ рибони сарқитини хам тарк қилинг деган экан. Узр Шайх хазратлари сизни вақтизни майда саволлар бериб олган бўлсам. Бу холатларда рибо йўқми деб шу саволларни бердим.
1). Саломат бўлинг.
2). Жоиз ҳолат.
3). Сиз афзал ишни қилгансиз.
4). Бўлади. Аммо қийматни аниқ бериш керак. Аввалдан келишиб олиш керак.
5). Бўлади. Аммо аввал айтилганидек, низо чиқадиган ҳолатларниг олдини олиш керак.
6). Қиймати бир хил бўлса, бўлди. Мисол учун ўша пул миқдорини тиллонинг нархига бичиб қўйиш керак. Бу йил уч грамм тиллонинг нархи берилган бўлса, кейин ҳам шундай бўлсин. Яъни, қоғоз пулнинг қадри тушиши билан кейин пул оладиганлар зарар кўрмасин.
7). Бўлади.
8). Юқоридаги шартлар ила бўлади.