Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бонус хақида

22:01 / 06.01.2023 | Yashnar | 770

Ассалому алайкум! Техномарт дўкони мижозлари учун бонус карталар жорий қилган. Маҳсулотни биринчи марта сотиб олаётганда, ҳар бир мижоз Старт картасини қўлга киритади. Қарзнинг максимал миқдори: 10 000 000 сўм. Кейинги картага ўтиш даври: 4 ой. Ман анчадан бери товар сотиб олганлигим учун манда Силвер карта бор. Картани олиш учун 12 000 000 сўм товарларга тўлов қилган бўлиши керак. бу картада ўз вақтида тўланган пулдан Кешбек: 5% беради (кешбек системада қолади, у орқали қарздорликни ёпса бўлади), Қарзнинг максимал миқдори: 30 000 000 сўм. Шу тариқа кейинги карталарда 7%-10% кешбек берилади ва қарз миқдори 60 млнгача. Танишларим биринчи маротаба олгани учун скоринг системадан ўтолмаган ёки товар суммаси котта бўлганлиги сабаб Техномарт уларга товар сотмади. Шунда танишларим мандан илтимос қилиб ўз номимга расмийлаштириб товарни улар учун сотиб олиб беришимни сўрашди. Танишларим ўз вақтида тўлаган пулидан манга бериладиган кешбек ўзимда қолишига ҳамда кейинги картани қўлга киритишим учун бонус баллар берилишига рози бўлишди. Савол: 1) Кешбекни ўзим учун ишлатишим жоизми? 2) Улар сабаб кейинги картага эга бўлишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бонусни бераётган техномартнинг масъулларидан сўранг. Ҳар бир харидорга қандай бонус беришни ўзлари ҳал қилишади. Улар рози бўлишси ўзлари билишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat