Ассалому алайкум! Ишчи ишини қилди ва бригадир ва ҳўжайиндан ҳаққини сўради пул йўқлиги сабабли ҳўжайин пул бермади ишчи роса тўпалон қилди ва сенларни Ҳудога солдим пулни қиёматда оламан деди.Вақт ўтиб ҳўжайин бригадирга 1000$ пулни (иш ҳақини) бериб ишчига бер деди. Ишчи олмайман мен сенларни Ҳудога солганман деди. Ҳўжайин эса бригадирга бу пул сенга омонат ўзинг рози қиласан деди. Бригадир нима қилсин?
– Ва алайкум ассалом! Қарз эртами-кечми қайтарилса “олмайман” деб рад қилиш тўғри эмас. Чунки қиёмат кунида ҳақини оламан деса унга берилган ва у инкор қилгани айтилади. Шунинг учун ҳозир олмаса қиёматда ҳам насиба ололмайди. Валлоҳу аълам!