Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чегирмалар хусусида

16:49 / 05.02.2019 | Ilxomjon | 1497
Ассалому алайкум, қадрли устозлар. Аллоҳга шукурки сизларнинг динимиз йўлида қилаётган хизматингиз самараси билан бизлар кўп билмаганимизни ўрганиб келмоқдамиз. Менинг саволим шундан иборат: Менинг ўқув марказим бор. Баъзи ўқув марказларида ўзларининг ўқувчиларига ўзлари билан ўқишга олиб келган ҳар бир ўқувчи учун олиб келувчи ўқувчининг ойлик тўловига 10%-20% чегирма қилиб беришади. Масалан, мен бирор ўқув марказида илм ўрганаман, ва бир ойга 150 000 сўм тўлайман, агар дўстимни ўқиш учун шу марказга олиб келсам, марказ мен учун 10% чегирма қилиб беради, ва мен бу ой учун 135 000 тўлайман. Шу ишни жоизми, агар жоиз бўлмаса, ўқувчиларимизни кўпайтириш учун қандай йўл тутайлик марҳамат қилинг. Жавобингиз учун ташаккур, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шу ишингиз жоиз. Бир маротаба чегирма олиш жоиз, доимий ўтириб олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat