Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Харбий оила

22:11 / 06.01.2023 | Gulmira | 742

Ассалому алайкум! Биз харбий оиламиз. Аслида жиззахликмиз лекин хозирда нукусда яшаймиз. Эрим бир йилда бир марта бир ойга мен эса йилда икки уч марта бориб ойлаб жиззахдаги уйимизда туриб келаман. Бундай холда намоз қандай ўқилади? Шу вақтгача хар доим икки тарафда хам бир хил ўқиб келганман. Шуни изохлаб берсангиз илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслий ватанни унинг мисли ботил қилади, сафар эмас.
«Ватани аслий» (аслий ватан) деганда, туғилиб ўсган ва умрининг охиригача яшашни ният қилган ёки ўзига ватан тутиб, умрининг охиригача ўша ерда яшашни ният қилган юрт англанади. Бунда мазкур ердан оила қуриши шарт эмас.
Аввал бир ерда аслий ватани бўлса, кейин бошқа ерга кўчиб бориб, ўша ерни ватан тутса, ўша кейинги ватани аслийси аввалгисини ботил қилади. Бошқача қилиб айтганда, кейинги ватанидан аввалгисига сафар қилиб келса, мусофир саналаверади.
Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мисол. У кишининг ватани аслийлари Макка бўлган. Ҳижратдан кейин эса, Мадийна у зотга ватани аслий бўлди. Ҳижратдан кейин Мадийнадан Маккага келганларида, ватани аслий Мадийна ўзининг мисли Маккани ботил қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада намозни қаср ўқидилар.
Бу ҳол аввалги ватанда аҳл, жуфти ҳалол, бола, зироат, бирор боғланиш каби нарсалари қолмаган бўлса, тўғри бўлади.
Агар мазкур нарсалардан бирортаси бўлса, у ўн беш кундан кўп туришни ният қилмаса ҳам, намозини тўлиқ ўқийверади. Икки ватан унинг учун бир хил ҳукмга эга бўлади.

وَهَذَا الْوَطَنُ يَبْطُلُ بِمِثْلِهِ لَا غَيْرُ، وَهُوَ أَنْ يَتَوَطَّنَ فِي بَلْدَةٍ أُخْرَى وَيَنْقُلَ الْأَهْلَ إلَيْهَا فَيَخْرُجَ الْأَوَّلُ مِنْ أَنْ يَكُونَ وَطَنًا أَصْلِيًّا حَتَّى لَوْ دَخَلَهُ مُسَافِرًا لَا يُتِمُّ قَيَّدْنَا بِكَوْنِهِ انْتَقَلَ عَنْ الْأَوَّلِ بِأَهْلِهِ، لِأَنَّهُ لَوْ لَمْ يَنْتَقِلْ بِهِمْ، وَلَكِنَّهُ اسْتَحْدَثَ أَهْلًا فِي بَلْدَةٍ أُخْرَى فَإِنَّ الْأَوَّلَ لَمْ يَبْطُلْ وَيُتِمُّ فِيهِمَا وَقَيَّدَ بِقَوْلِهِ بِمِثْلِهِ، لِأَنَّهُ لَوْ بَاعَ دَارَهَ وَنَقَلَ عِيَالَهُ وَخَرَجَ يُرِيدُ أَنْ يَتَوَطَّنَ بَلْدَةً أُخْرَى ثُمَّ بَدَا لَهُ أَنْ لَا يَتَوَطَّنَ مَا قَصَدَهُ أَوَّلًا وَيَتَوَطَّنَ بَلْدَةً غَيْرَهَا فَمَرَّ بِبَلَدِهِ الْأَوَّلِ فَإِنَّهُ يُصَلِّي أَرْبَعًا، لِأَنَّهُ لَمْ يَتَوَطَّنْ غَيْرَهُ

  «Бу ватан ўзини ўхшаши билан ботил бўлади. Ўша ўхшаши бошқа шаҳардан уй-жой қилиб, бола чақасини олиб, кўчиб кетишидир. Бас, аввалги турган жойи аслий ватанликдан чиқади. Агар кўчиб кетгандан кейин у ерга кирса, намозларини қаср қилиб ўқийди. Аҳли билан кўчиб кетишини қайдлаб қўйдик. Чунки, аҳли билан кўчиб кетмай бошқа шаҳарда янги бир ойла қурса аввалги яшаш жойи аслий ватанликдан чиқиб кетмайди. Ўхшаши билан деб қайдлаб қўйдик. Чунки, бошқа жойдан уй олиш мақсадида уйини сотиб чиқиб кетса-ю, сўнг фикридан қайтса ёки ҳали бошқа жойдан уй-жой қилмай туриб, ўз шаҳридан ўтса, бошқа жойни ватан тутмагани учун намозларини тўлиқ қилиб ўқийди» (Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat