Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар инсонларни суиқасдга ундайдими?

09:16 / 29.05.2013 | user8787 | 4652

Қайнсинглим олдиндан бетобланиб, докторларда даволанган, турмушга чиқмаган, ёши ҳали 20-22 ларда, дам солувчи кишига дам солдириб, ўзи намозхон бўлган қиз. Ўзи олдин ҳам уни кўзига алланималар кўриниб юрар экан. Бир куни ота-онаси уйда йўғиз қолдириб кетишганида уйининг 4 бурчагида бир нималар кўзига кўриниб, ўзини ўлдиришга ундар экан. Қайнсинглим бу ҳолга кўнмай, лекин ўзи билмаган ҳолда бир “пачка” димедрол дорисини ичиб юборибди. Опалари уйга келгач, бўлган воқеани айтиб бериб, кейин тили айланмай қолибди. Бу воқеани мендан сир тутишган экан, мен тасодифан уни дудуқланиб гапираётганини кўриб қолганимдан кейингина оз-моз тафсилотларини турмуш ўртоғим (рафиқам) гапириб берди. Яна бир факт: мен иш юзасидан бошқа бир вилоятда ишлайман. Ўша ҳудудда ҳам ҳеч сабабларсиз осилиб ўлишлар кўплиги мени ажаблантирган эди. Яна уларнинг баъзилари ҳаётда муаммоси йўқ, туппа-тузук, оилали одамлар, жумладан, бахтли келин, бола-чақаси бор ҳам аёл бор эди. Саволим, бундай воқеаларга, ҳақиқатан, жинлар сабабчими? Ёки биз улар билан кўпроқ қизиқиб юбораётганимиз сабабли улар баъзиларимизни шу кўйга соляптими? Ахир мени қайнсинглим намозни 5 маҳал ўқирди. . . Хатолар ва нотўғри тушунтириш қилган бўлсам узр ва Аллоҳнинг ўзи кечирсин. Аллоҳнинг ҳеч бир иши беҳикмат бўлмаслигига ва унинг ўзи йўғиз нажоткор эканига иймон келтираман. Сиздан эса кўнгил хотиржам бўлиши учун жавоб кутаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби ҳолатларга одамларнинг ўзлари сабабчи. Жинлар у каби ишларни қилишлари мумкин эмас. Агар жинлар одамларни сиз айтган ҳолатга соладиган бўлса, бу дунёда соғ одам қолмас эди.  

Топ рейтинг www.uz Openstat