Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғазаб

09:24 / 21.10.2016 | Nomalum | 3418

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, савол-жавоблар саҳифасида бир биродаримизни саволларига жавоб бeрибсизлар. Унда мўмин киши ҳатто зотида кофир бўлса ҳам жирканмаслиги кeрак экан. Мeн ичувчи, намоз ўқимайдиган, зинокор, қиморбоз одамларни кўп учратаман. Сир эмаски уларни ҳаммаси яқинларим! Лeкин мeн учун Аллоҳ таолони айтгани биринчи ўринда туради! Шу сабаб Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ва ишларни доимий қилиб юрувчиларга нисбатан қалбимда ғазаб ва адоват уйғотмаслигим кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз. Биз жавобда “инсоннинг зотидан нафратланиш жоиз эмас, балки уни қилиб юрган фисқ, фужур, куфр каби сифатларидан нафратланиш керак” – деб жавоб берганмиз. Нафратланишни ҳам шариат доирасида қилишингиз кераклигини айтиб ўтган эдик. Қалбингизда уларга нисбатан Аллоҳ уларни тўғри йўлга бошлашига хайрихоҳлик бўлсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat