Ассалому алайкум! Ман риэлторман. Уй-жой билан ишлайман. Кўпроқ ижара билан шуғулланаман. Мендан ўзимизни мусулмон бўлган одамлар уй сўрашса загс, ҳужжат, шаръий никох сўрайман зино бўлиб қолмаслик учун, баъзи бирлар мен билан уришиб қолади. Ақлинг жойдами албатта никоҳимиз бор, загс бор, бир оиламиз деб, лекин ғайри дин руслар ёки чет эл фуқароси уй сўраса уларда шаръий никоҳ бўлмаса, дийнини яхши билишмаса мен ҳам уларни динини билмайман, лекин улар бирга яшаб юради оила бўлиб, фарзандлари ҳам бор. Агар уларга уй топиб берсам улар топиб берган уйимда жинсий алоқа қилишса уйни эгаси учун ёки ман учун топган пулимиз ҳалолми, уйни нопок қилиб қўйишмайдими? Мусулмонлар агар никоҳи бўлмаса зино қилгандак бўлади. Бошқа дин вакилларичи? Шунга тааллуқли саволим шуки, ит боқиш жоиз эмас. Бир хил инсонлар бизникилар ёки насоролар итим, кучугим бор, уй топиб бер дейишади. Топиб берсам ҳаром бўлиб қолмайдими ёки ижарага уйини берадиган одам ҳам мани деб гуноҳкор бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ғайридинлар ўзлари тўғри деб эътиқод қилган шаклда никоҳланишган бўлса уларга уйни ижарага бериш дуруст. Агар ўзларининг эътиқодига кўра зино қилаётган бўлишса, уй эгаси ҳолатни билиб туриб ижарага бериши дуруст бўлмайди. Кучук боқадиганларга уйни ижарага бериш жоиз. Валлоҳу аълам!