Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари, сиздан ог'из сути ҳақида со'рамоқчи эдим. Бир до'стим сигирнинг ог'из сути, яни сигир янги туққанида ундан сог'иладиган сутига қон аралашиш эҳтимоли бо'лганлиги учун, уни исте'мол қилишга шубҳаланишини айтти.Илтимос, шу ҳақида ма'лумот берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Оғиз сутида қон кўплиги билиниб турса, уни ичиб бўлмайди. Соғиб ташлангандан кейин сут тоза бўлгандан кейин ичилади. Бу масалани кўп марта ёритилган.