Ассалому алайкум! Бугунги кунда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг асосий даромади ипотека кредитларини расмийлаштиришда иштирок этиш, кредит олиш учун мулкни тақиққа қўйишдан иборат, нотариуснинг ушбу фаолияти ноқонуний эмас, лекин нотариусга фуқаро кредит масаласи билан мурожаат қилганида нотариус ушбу мурожаатни кўриб чиқишга мажбур (рад қила олмайди), шу боис нотариуслар ўзлари хоҳламасаларда кредит масалаларига аралашишга мажбур бўлишади. Саволим шундан иборатки, нотариуслик касбини эгаллаш ҳалолми ёки харомми? Нотарислик билан шуғулланиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Касб сифатида жоиз иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!